Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон ҳокимининг ўринбосари вафот этди

Андижон ҳокимининг ўринбосари вафот этди

Фото: «Дарё»

Андижон вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Саломбек Ҳабибуллаев 6 январь куни оламдан ўтди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

2018 йилнинг 26 январидан бошлаб мазкур лавозимда меҳнат қилиб келган Саломбек Ҳабибуллаев 1971 йил 26 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топганди.

1992 йили Тошкент давлат университетини битиргач, 1992—2018 йилларда ҳозирги ЎзМУнинг «Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси» кафедрасида ассистент, тадқиқотчи, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи, ахборот-таҳлил департаменти бошлиғи, Ўзбек—япон маркази директори лавозимларида фаолият юритганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг