Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Андижон нефт базаси»да об-ҳаво кескин исишига тайёргарлик кўрилди

«Андижон нефт базаси»да об-ҳаво кескин исишига тайёргарлик кўрилди

«Андижон нефт базаси» масъулияти чекланган жамиятидаги ишлар «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириқ ва кўрсатмалари асосида тизимли йўлга қўйилган.

Республика ҳудудида ҳароратнинг кескин кўтарилиши ва ўртача йиллик кўрсаткичидан 5-6 даража ортиқ бўлган иссиқ об-ҳаво кутилаётганлиги муносабати «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг 2020 йил 25 майдаги 171-сонли буйруғи ҳамда шу кунги 28-3-08/103 сонли факсограммаси ижроларини таъминлаш бўйича ҳам жамиятда бир қатор ишлар ташкил этилмоқда.

«Андижон нефт базаси» масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги филиал ва бўлимларда ёнғинлар ва фавқулотда ҳолатларнинг олдини олиш, корхоналарнинг хавфсиз ва бир маромда ишлашини, истеъмолчиларга нефть маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш, технологик ва ишлаб чиқариш интизоми, техник эксплуатация, меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, ёнғин, саноат ва ҳаракат хавфсизлиги, автотранспорт воситаларининг техник эксплуатацияси ҳолатларига эътибор ва масъулият янада кучайтирилган.

Объектлардаги автотранспорт воситаларининг техник ҳолати тегишли мутахассислар томонидан яна бир бор текшириб чиқилди. Ишчи-ходимлар, АЁҚШ, ФЁТШлар операторлари махсус кийим, пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан ўрнатилган меъёрлар даражасида таъминлаш ҳамда иш вақтида доимо махсус кийимда бўлишлари назоратга олинди.

Корхоналар ҳудуди қуриган ўтлар ва шох-шаббалардан мунтазам тозаланиб борилмоқда. Ҳозирда синов тариқасида бегона ўтлар ўсиб чиққан ҳудудларга ҳаво ўтказмайдиган материал (қора плёнка) ётқизилиб, унинг устига тупроқ тортилмоқда.

Ёнғинга қарши сув хавзаларининг доимий равишда сув билан тўлиб туриши ва сув насосларининг ишчи ҳолатда бўлиши назоратга олинган. Офтоб ва иссиқ урганда бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини ўргатиш бўйича ходимларга қўшимча йўриқномалар ўтказилди.

Жамият тассаруфидаги бўш ерлардан ҳам самарали фойдаланиш мақсадида март ойидан бошлаб ҳар бир экин майдонлари тегишли бўлимларга бириктирилди. Бўлим ходимлари томонидан полиз экинлари ҳамда грек ёнғоғи дарахт кўчатлари экилиб, парваришланмоқда.

Шунингдек, республикада коронавирус пандемияси муносабати билан маъмурий бинолар ва ишлаб чиқариш бўлинмаларида санитария-эпидемиология талабларига асосан чоралар кўрилган.

Бугунги кунда Андижон вилояти истеъмолчиларининг йиллик автобензинга бўлган талаблари 45 минг тонна, дизел ёнилғисига бўлган талаб эса 60,5 минг тоннани ташкил этади.

«Андижон нефт базаси» МЧЖ филиалларга қарашли туманларда жойлашган жами 75 та ФЁТШлар орқали қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига ёқилғи мойлаш маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг