Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда эгизакларни ўлдиришда гумонланаётган ҳомиладор аёл қидирувга берилди (фото)

Андижонда эгизакларни ўлдиришда гумонланаётган ҳомиладор аёл қидирувга берилди (фото)

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят-қидирув бошқармаси эгизак ака-сингилларни ўлдириб, ертўлага яшириб қўйганликда гумонланаётган аёлни қидирувга берган.

Хабарингиз бор, Андижон шаҳрининг Зафар кўчаси 4-уйда яшаб келган вояга етмаган эгизак ака-сингил С.Ў. ва Р.Ў.нинг жасадлари уй ертўласидан қотиллик аломатлари билан топилган эди.

Андижон шаҳар прокуратураси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми а банди билан жиноят иши қўзғатган, ИИБ эса ушбу қотилликда гумондор аёлни қидирувга берган.

Маълум бўлишича, гумондор Ё.С.Дадабоева 1995 йилда Избоскан тумани Майгир қишлоғида туғилган.

Унинг белгилари: бўйи 155-160 см., юзи овалсимон, сочлари ўртача қора, қошлари ёйсимон, кўзи қора, бурни ўртача катталикда.

Алоҳида белгилари: қорнининг пастки қисмида операциядан чандиқ қолган, ўнг лабининг тепасида холи бор ва 7 ойлик ҳомиласи ҳам мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг