Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда ҳам даҳшатли авария содир бўлди

Андижонда ҳам даҳшатли авария содир бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 12 август куни Андижон вилояти Андижон туманида ҳам аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда мобиль мухбир «Xabar.uz»га маълум қилди.

Хабар берилишича, тумандаги Куйганёр даҳасида «Дамас» ва «Лабо» тўқнашиб кетган. Оқибатда ҳар икки машина ҳам ағдарилган.

Мобиль мухбирнинг хабарига кўра, ҳайдовчилар зудлик билан шифохонага олиб кетилган.

Ушбу мудҳиш ЙТҲ бугуннинг ўзида иккинчиси бўлиб, Тошкентда иккита автомобиль иштирокида даҳшатли авария кузатилгани ҳақида аввал хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг