Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури учун 200 миллион доллар ажратилади

Андижонда «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури учун 200 миллион доллар ажратилади

Фото: «Xabar.uz»

Давлатимиз раҳбарининг «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорга имзо чеккани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга мувофиқ, мазкур дастур биринчи бўлиб Андижон вилоятида бошланади. Шу йилнинг 10 июнидан бошлаб намунавий тарзда вилоятнинг туман ва шаҳарларида «Ҳар бир оила – тадбиркор» ҳудудий дастури амалга оширилади.

Ҳудудий дастурда кўзда тутилган вазифаларни молиявий таъминлаш мақсадларига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан жалб қилинадиган хорижий молия институтлари кредит линияларидан 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратилади. Дастур координаторлари мазкур маблағларни туманлар (шаҳарлар) салоҳияти, келиб тушган мурожаатларнинг асосланганлиги, шакллантирилган лойиҳаларнинг истиқболи ва қўшимча иш ўринлари яратишга йўналтирилганлиги ҳамда ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда Андижон вилояти тижорат банклари ва туманлар (шаҳарлар) кесимида тақсимлайди ҳамда уларга зарур ҳолларда қайта тақсимлаш ваколати берилади.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки зиммасига ушбу кредит маблағларини дастур координаторлари тақсимотига асосан Андижон вилоятида фаолият юритувчи тижорат банкларига йиллик 3 фоиз тўлов шарти билан қайта молиялаштириш вазифаси юклатилди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг