Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда МИБ ходими пичоқланди (видео)

Андижонда МИБ ходими пичоқланди (видео)

Фото: facebook.com/prokuraturauzb

Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган эди. Қисқа вақт ичида қарздорликларни ундиришни тизимли йўлга қўйилиши натижасида ҳудудларда кундалик эхтиёжларимиз билан боғлик электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви таъминоти борасида ижобий ўзгаришлар бўлмоқда. Лекин, Бюро ходимлари ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида энергия ресурсларидан керагича фойдаланиб, пулини тўлашга келганда тажовузкор муносабатда бўлаётган фуқароларга ҳам дуч келишмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Маълум қилинишича, 2018 йилнинг 1 август ҳолатига кўра МИБнинг 96 нафар ходимига тажовуз қилинган. Хусусан, шу йилнинг 19 июль куни Андижонда МИБ ходими истеъмолчи томонидан пичоқланди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ушбу ҳолатлар юзасидан махсус кўрсатув тайёрлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг