Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда «Миллий банк» мижозлари нима учун кўпаймоқда? Рақамларга назар

Андижонда «Миллий банк» мижозлари нима учун кўпаймоқда? Рақамларга назар

Кенг ва ёруғ зал, ҳар бир мижоз учун алоҳида ходим, хуштабассум. Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Андижон вилояти филиалида ўтказилган пресс-тур давомида қолган бирламчи таассурот худди шундай бўлди. Кейин эса бу таассурот яна-да мустаҳкамланиб борди.

Андижон — тадбиркорлар ўлкаси. Шунга яраша талаб ҳам бўлади. Миллий банк томонидан мана шу талабга мувофиқ таклиф берилмоқда. Хусусан, 2019 йилнинг 1 октябрига нисбат олиб айтадиган бўлсак, мижозлар сони 101 307 нафардан ошиб кетди. Шулардан 21 948 таси юридик шахслар бўлса, 79 359 нафарини жисмоний шахслар ташкил этади. Эътиборли томони, йил бошига нисбатан мижозлар сони 18 304 тага ошди.

Табиийки шунга яраша кредитлар миқдори ҳам ошган. Йил бошидан буён барча манбалар ҳисобидан ажратилгани 262 930,4 минг сўмни ташкил этади. Шундан хорижий валютада 587,2 минг АҚШ доллари ва 4,9 миллион евро ажратилган. Хорижий кредит линиялари асосан Хитой давлат тараққиёт банки ва Германиянинг «АКА» банки кредит линиялари ҳисобидан ажратилган.

«Миллий банк» томонидан Андижон вилоятига ташкил этилган пресс-тур давом этмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг