Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда минглаб одамларни заҳарлаган одамга суд ҳукми ўқилди

Андижонда минглаб одамларни заҳарлаган одамга суд ҳукми ўқилди

Фото: «time.kz»

Андижонда 1000 нафардан ортиқ кишининг музқаймоқдан заҳарланишига сабабчи бўлган «Макс Крем» кафеси директорига нисбатан 10 май куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Бўз туман суди «Xabar.uz»га маълум қилди.

Бултирбоев Жахонгирмирзо Жамолдин ўғли 2015 йил 20 апрелда Андижон тумани ягона дарча маркази томонидан берилган гувоҳномага асосан якка тартибда тадбиркор сифатида Шаҳрихон шаҳар А.Темур кўчасида жойлашган «Макс Крем» номли музқаймоқ кафесида аҳолига музқаймоқ сотиш фаолияти билан шуғулланиб келган.

2017 йил 14-15 май кунлари хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган музқаймоқ маҳсулотларини ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариб, Шаҳрихон шаҳар А.Темур кўчасида жойлашган «Макс Крем» номли музқаймоқ кафесида аҳолига сотганлиги натижасида мазкур музқаймоқни истеъмол қилган жами 1073 нафар фуқаронинг заҳарланишига сабабчи бўлган.

Андижон вилоят Давлат санитария эпидемиология назорат марказининг 2017 йил 16 майдаги ёзма маълумотига кўра, Ж.Бултирбоев хавфсизлиги кафолатланмаган музқаймоқ маҳсулотлари сотиб келганлиги, фрейзер аппарати ва бошқа иш қуролларини ювишда зарарсизлантирувчи воситалардан фойдаланилмаганлиги, бу билан Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган 0310-14 сонли «Умумий овқатланиш шохобчаларига санитария-гигиеник талаблар» санитария меъёр ва қоидалари талабларига, «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 7, 14 бандлари, «Аҳоли санитария эпидемиологик осойишталиги» Қонунининг 24-моддаси талабларига риоя қилинмаган ҳолда фаолият кўрсатганлигини маълум бўлган.

Суд ҳукми билан Ж.Бултирбоевга нисбатан икки йил синов муддати белгиланди.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг