Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда йигит баланд светофордан ўзини ташлади. Унинг муддаоси нима эди? (видео)

Андижонда йигит баланд светофордан ўзини ташлади. Унинг муддаоси нима эди? (видео)

Видеолавҳадан скриншот

Бугун, 6 июнь куни Андижонда бир йигит шаҳарнинг марказий кўчасида (темирйўл вокзалининг шундоқ қарама-қарши томони) ўрнатилган светофор устига чиқиб олганига оид видео тарқалди. Уни қарийб 1 соат давомида тушишга кўндиришга уринишган.

Йигитнинг бундай хатти-ҳаракат қилишига нима сабаб бўлгани номаълум. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, у вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов билан кўришмоқни хоҳлаган.

Воқеликка гувоҳ бўлган Андижондаги манбамизга кўра, у ҳолатни телефонига тасвирга олишга ҳаракат қилган. Бироқ ўша жойда хизмат вазифасини ўтаётган ИИБ ходими қаршилик кўрсатиб, (тасвирларни) ўчиртириб юборган.

Йигитга ҳеч қандай шикаст етмаган. Тармоқларда тарқалган видеода у яхши гапга кўниб, абжирлик билан пастда – ички ишлар ходимлари ушлаб турган тўрга сакрагани ҳам  кўринади...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг