Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир жиноят изидан: Андижондаги ошкора қотиллик қиссаси (видео)

Бу воқеа Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида содир бўлди ва бутун Ўзбекистон бўйлаб акс-садо берди. Бирданига тўрт кишининг шафқатсизларча ўлдирилиши ва бу ҳолат деярли бир ҳафта давомида эътиборсиз қолдирилиши дилларни ларзага солди.

Иккиси норасида гўдак бўлган тўрт одамни бирваракайига пичоқлаб ташлашга қодир, ҳазрати инсон номини кўтариб юрган бундай махлуқларнинг қайдан пайдо бўлиши ҳаммани ўйлантириши табиий. Не ажабки, бундай манфур кимсалар сизу-биз нафас олаётган ҳаводан нафас олади, биз ичган сувдан ичади, шу юртнинг фарзанди ҳисобланади. Аммо улар қадаган тиғ нафақат ўша тўрт нафар марҳумнинг, балки бутун миллатнинг кўксига қадалади.

Ижодий гуруҳимиз билан воқеа жойига борганимизда қотиллик содир этилган уй тергов ҳаракатлари давом этаётгани боис ёпиқ экан. Бу уйни ташқи томонидан кўриб, шундай кўркам ва обод маҳаллада, ҳавас қилгудек хонадонда яшаб туриб ҳам қандай зиддиятга бориш мумкинки, одамзод бу даражага етса деб ўйланиб қоласиз. Аммо ҳарчанд уринманг, бу саволга жавоб йўқ. Инсон жоҳиллиги, маънавиятсизлиги ортидан шафқатсизликни одат қилади ва охир-оқибат ҳиссиз ҳайвонга айланади.

Тақдим этилаётган видеолавҳаларда киши кўнглини беҳузур қиладиган тасвирлар мавжуд.

Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг шу мавзуга оид видеолавҳаларидан фойдаландик ва бунинг учун ҳамкасбларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг