Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижоннинг иккита туманига янги ҳокимлар тайинланди

Андижоннинг иккита туманига янги ҳокимлар тайинланди

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги

Андижон вилояти, Улуғнор ва Булоқбоши туманлари ҳокимлигида халқ депупутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги сайтида хабар берилди.

Йиғилишда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва кенгаш аъзолари иштирок этдилар. Шу вақтгача Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётган Дониёр Махсудов Улуғнор тумани ҳоким этиб тайинланди. Булоқбоши туманига эса Ўткирбек Мамуров тайинланди.

Маълумот учун: Дониёр Махсудов 1976 йил 11 апрелда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган, 1998 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини (сиртқи), 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - иқтисодчи. Таъкидлаб ўтиш керак Махсудов бунгача 1990 йилдан 2011 йилгача Улуғнор туманида турли лавозимларда меҳнат қилиб келган. 2011 йилдан буён Булоқбоши туманига ҳокимлик қилиб келаётганди.

Мамуров Ўткирбек эса 1973 йилда Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган. 1997 йилда К.Тимирязев номли Москва қишлоқ хўжалик академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — олим-агроном-агрохимик-тупроқшунос. У фаолиятини фермер хўжалиги ишчилигидан бошлаган ва 2014 йилдан шу вақтга қадар Андижон вилояти ғўза уруғчилиги бирлашмаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг