Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ангрен-Ленд» ошпази рашк туфайли ҳамкасбини пичоқлади

«Ангрен-Ленд» ошпази рашк туфайли ҳамкасбини пичоқлади

Фото: «Nuz.uz»

Кеча, 16 январь куни Ангрен шаҳрида жойлашган «Ангрен-Ленд» ошхонаси ошпази 26 ёшли М.Х. ушбу ошхонанинг полиз экинлари сақланадиган хонада рашк оқибатида ҳамкасби бир нафар фарзанднинг отаси А.А. билан ўзаро жанжаллашган ва қорнига пичоқ санчиб, унга тан жароҳати етказган.

Ангрен шаҳар марказий шифохонасининг 16 январь кунидаги 13-сонли маълумотномасига кўра, А.А.нинг танасида қорин олди деворининг кирувчи санчиб-кесилган жароҳати, ички аъзолари шикастланиши ва ички қон кетиши жароҳатлар аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг