Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АПЛ: Гвардиола «энг яхшилар» рекордчиси, ой футболчиси — Ҳарри Кейн

АПЛ: Гвардиола «энг яхшилар» рекордчиси, ой футболчиси — Ҳарри Кейн

У барчани ортда қолдирди...

Фото: «Eurosport»

Англия чемпионатининг декабрь ойидаги энг яхшилари аниқланди. Унга кўра, «Манчестер Сити» бош мураббийи Ҳосеп Гвардиола ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Гвардиола жамоаси ўтган ойда 6 ғалаба ва бир дурангга эришди.

Каталониялик мураббий бу борада янги рекорд ўрнатди. У кетма-кет 4-бор энг яхши мураббий сифатида тан олинмоқда. Илгари АПЛ мураббийларининг ҳеч бирига бундай натижа насиб этмаган.

Ойнинг энг яхши футболчиси эса «Тоттенхэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн бўлди. У ўтган ойда 6 учрашувда майдонга тушиб, 8 марта рақиб жамоа дарвозабонларини ранжитди.

Ҳарри Кейн
Фото: «Sports.ru»

Шунингдек, Кейн афонавий Алан Ширер рекордини ҳам янгилади. У 2017 йилда Англия чемпионатида 39 та гол уришга эришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг