Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Apple» ҳавога ҳам ёзишга қодир стилусни патентлади

«Apple» ҳавога ҳам ёзишга қодир стилусни патентлади

Фото: «Nv.ua»

«Apple» компания ҳар қандай юзага, ҳатто ҳавога ёза оладиган стилусни патентлади. Патентда «бевосита сенсорли экрансиз ёзиш қурилмаси» дея қайд этилган. Бу ҳақда «Nv.ua» хабар берди.

Ғоя шундан иборатки, сиз бирор нимани чизаётганингизда стилус изини кузатиш учун ҳаракат ва аниқлаш датчикларидан фойдаланилади, бунинг учун ҳеч қандай қатъий юза шарт эмас.

«Apple»нинг мазкур қурилмаси ҳар қандай юзага ёзиш имконини бергани сабаб, унга «Электрон бўлмаган юзаларга контент яратишда электрон қурилмадан фойдаланиш» дея ном берилди.

Бу стилус учидаги сезгир мослама ёрдамида амалга оширилади, яъни унинг барча ҳаракатини ёзиб олади. «Қалам»нинг уч ўлчамли макондаги ҳаракати 3D-лойиҳаларни яратиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, «Apple Pencil» стилуси фақатгина «iPad Pro»да ишлай олади, бироқ юза танламайдиган «қалам» кўплаб ижодкорларнинг орзуси эканлиги шубҳасиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг