Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пентагон матбуот котиби истеъфо берди

Пентагон матбуот котиби истеъфо берди

Фото: «Korrespondent.net»

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттисдан сўнг АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Дана Уайт ҳам ўзининг истеъфоси ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг «Twitter»даги саҳифасида маълум қилган.

«Мен ушбу маъмурият тақдим этган вазир Мэттис, ҳарбийларимиз ва уларни қўлловчи фуқаролар билан ишлаш учун миннатдорман»,-деб ёзади Уайт.

Пентагон матбуот котиби Жеймс Мэттис ходимларга хайрлашув хатини юборгач, бир неча соатдан сўнг кетишини эълон қилди.

1 январдан бошлаб унинг ўринбосари Чарли Саммерс матбуот котиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

21 декабр куни АҚШ Мудофаа вазири истеъфога чиқиши маълум қилинган эди. Мэттиснинг сўзларига кўра, бунга Трамп билан мудофаа масалалари хусусидаги келишмовчиликлар сабаб бўлган.

Аввалига Пентагон раҳбари 2019 йилнинг февралида ишдан кетиши таҳмин қилинган эди. Аммо Трамп унинг 1 январдан истеъфога чиқишини эълон қилди. Мэттиснинг вазифасини АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари Патрик Шанахан бажаради.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг