Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ муҳокамасида: Россияга олтин нега керак бўлиб қолди?

АҚШ муҳокамасида: Россияга олтин нега керак бўлиб қолди?

Фото: «1zoom.ru»

«Fox Business» телеканали Россия ва Хитой захира валюта сифатида долларсиз ҳаётга қандай ҳозирлик кўраётганини айтди. Тафсилотлар билан «НСН» материалида танишишингиз мумкин.

Россия ва Хитой доллар захира валюта ҳисобланмайдиган дунёга тайёр туриш учун олтин сотиб олмоқда. Бу ҳақда Американинг «Fox Business» телеканалига «Euro Pacific Capital» бош директори Питер Шифф маълум қилган.

Америка телеканалининг таъкидлашича, Хитой Халқ банки ўтган йилнинг декабридан буён ўз захирасига 100 тонна олтин қўшиб қўйган. Россия эса жорий йилда 106 тонна қимматбаҳо металл ўзлаштирган. «Bloomberg» маълумотига кўра, айни вақтда олтин захиралари Хитойда 1 950 тонна, Россияда эса 2 200 тоннани ташкил этади.

«Россия сўнгги ўн йил ичида АҚШ долларига тобеъликни заифлаштириш мақсадида ўз захирасини қарийб тўрт баравар кўпайтирган. «Bloomberg»нинг келтиришича, Россия Марказий банки бу йил 106 тонна олтин харид қилган. Савдо урушидаги мужмаллик ва жаҳон иқтисодиёти аҳволидан хавотирланиш олтин қийматини охирги олти йил ичида энг юқори даражага кўтаришга кўмаклашди. Қимматбаҳо металл бу йил қарийб 18 фоизга ошган, ўтган ойда эса у 2013 йилнинг апрелидан буён илк бор бир унцияси 1550 долларга етди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, август ойида «Bloomberg» Россия охирги саккиз йил ичида илк бор валюта, олтин ва махсус ўзлаштирма ҳуқуқларидан иборат халқаро захиралар бўйича Саудия Арабистонини қувиб ўтиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг