Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ разведкаси Путин ва Эрдўғон учрашувига баҳо берди

АҚШ разведкаси Путин ва Эрдўғон учрашувига баҳо берди

Фото: «aif.ru»

АҚШ разведкаси Путин ва Эрдўғон учрашувини баҳолади, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.

АҚШ Мудофаа-разведка ташкилоти (DIA) директори Роберт Ашлей Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказида сўзга чиқиб, Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг учрашувини Суриядаги вазиятни юмшатиш нуқтаи назаридан умид берувчи эканини қайд этди.

Суриянинг Идлиб вилоятидаги вазиятни Ашлей қайнаётган қозонга қиёслаган ва ўзининг Идлибда тинчлик ўрнатиш тарафдори эканини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг