Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Шимолий Кореяга тобут жўнатяпти. Нега?

АҚШ Шимолий Кореяга тобут жўнатяпти. Нега?

Фото: «Hurriyet»

АҚШ 1950–1953 йилларда Корея урушида ҳалок бўлган америкалик ҳарбийларнинг хоки қолдиқларини тўплаш учун Шимолий Кореяга тобут юбораётгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

«Yonhap» агентлиги маълумотларига кўра, иккала Корея ўртасидаги чегара ҳудудида жойлашган Пханмунжон қишлоғига келтириладиган тобутларга урушда ҳалок бўлган америкалик ҳарбийларнинг хоки қолдиқлари солиниб, Америкага қайтариб жўнатилади.

Шимолий Кореяга жами 215 та тобут юборилади.

Бу ҳақда шу йил 12 июнь куни Сингапурда ўтказилган Трамп–Ким учрашувида келишиб олинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг