Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ вице-президенти раҳбаридан уч баробар кўп даромад топди

АҚШ вице-президенти раҳбаридан уч баробар кўп даромад топди

АҚШ президенти Жо Байден ва унинг рафиқаси Жил 2020 йилда 607 336 доллар ишлаб топган. Президент ва унинг рафиқасининг солиқ декларациялари Оқ уй веб-сайтида эълон қилинди.

Хабар қилинишича, эр-хотин даромад солиғи бўйича 157,414 доллар, шунингдек Делавер штатида яна 29 минг доллар ва Виржинияда 443 доллар солиқ тўлашган. Шунингдек, улар 30704 АҚШ долларини хайрия ишларига, шу жумладан 2015 йилда вафот этган Байденнинг ўғли Бо номидаги жамғармага 10000 АҚШ доллари миқдорида маблаг ажратганлар.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, АҚШ вице-президенти Камала Харрис ва унинг эри 1 695 225 доллар ишлаб топишга муваффақ бўлишган ва 621 893 долларни федерал даромад солиғини тўлашди. Бундан ташқари, улар Калифорния солиқларига 125 минг доллар ва Колумбия округи учун 57 минг доллар хайрия қилдилар. Шунингдек, оила хайрия ишларига 27 минг доллар сарфлаган.

Шу тариқа, Харрис ўтган йили Байдендан қарийб уч баравар кўп ишлаб топган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг