Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШда туғилиш камайиб бормоқда

АҚШда туғилиш камайиб бормоқда

Фото:«PBS»

АҚШда туғилиш сўнгги 30 йилдаги энг паст даражага тушиб кетди. Бу ҳақда «Anadolu» хабар бермоқда.

АҚШ миллий соғлиқ статистика маркази ҳисоботида АҚШда 2017 йилда 3,85 миллион нафар чақалоқ дунёга келгани ва бу 1987 йилдан бери энг паст кўрсаткич экани қайд этилган.

Ҳисоботда, шунингдек,  2017 йилда ёш оналар камайгани, 40-44 ёшли аёллар ўртасида туғиш кўпайгани келтирилган.

Жонс Ҳопкинс университетидан Донна Стробинонинг айтишича, аёллар ўртасида обрў орттириш (каръера) кенг ёйилаётгани учун туғиш ёши каттариб бораяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг