Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Асал байрами»га марҳамат!

«Асал байрами»га марҳамат!

Фото: АТ «Алоқабанк»

Анъанага айланган «Асал байрами ва асал маҳсулотлари кўргазма ярмаркаси» Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Тадбир АТ «Алоқабанк» ва Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси томонидан ташкиллаштирилмоқда.

Асал байрамида юртимизнинг барча ҳудудларидан асаларичилар иштирокида тоғ асали, уяли асал ва 200 дан ортиқ бошқа асал маҳсулот турлари намойиш этилади.

Ярмарка 2019 йил 1—10 декабрь кунлари «Кўргазма Савдо Маркази»да бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси, 41-уй.

Шу билан бирга Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси вакиллари ҳамда етук асаларичилар бошчилигида асаларичилик соҳасига мансуб илмий-амалий семинарлар ўтказилиши режаллаштирилган.

Йилнинг энг ширин кўргазмасига ташриф буюринг ва республикамизнинг барча ҳудудларидан турли хил асал маҳсулотларини харид қилиш имкониятини ўтказиб юборманг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг