Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«ASUS» кучли аккумуляторга эга «тоза Android» смартфонини тақдим этади

«ASUS» кучли аккумуляторга эга «тоза Android» смартфонини тақдим этади

Фото: «fonearena.com»

«ASUS» компанияси яқин кунларда «ZenFone Max Pro M1» номини олган модели тақдимотини ўтказади. Унга «Qualcomm» процессори, катта сиғимли аккумулятор, иккиталик камера ва «тоза Android» ўрнатилган, деб хабар берди «4PDa».

Мавжуд маълумотларга кўра, «ZenFone Max Pro M1» моделига томонлар нисбати 18:9 га тенг бўлган 6 дюймли дисплей, саккиз ядроли «Snapdragon 636» процессори ўрнатилади. Унинг тезкор хотираси 6 гигабайтни, ички хотираси 64 гигабайтни ташкил этади. Шунингдек, SIM-карта учун иккита слот ва сиғими 5 000 мА/соатга тенг аккумулятор ўрнатилади.

«ZenFone Max Pro M1» иккиталик 16 мегапикселли камерага эга. Бундан ташқари фронтал камерасига ҳам 16 мегапикселли сенсор ўрнатилади. Смартфон бармоқ изи сканери ёки юз сканери ёрдамида блокдан чиқарилади. Шунингдек, янги моделга NPX кучайтиргичли замонавий аудиотизим ўрнатилиши кутилмоқда.

«ZenFone Max Pro M1» модели тақдимоти 23 апрель куни бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг