Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Автокредит олишда пул ўрнига мулкни гаровга қўйса бўладими?

Автокредит олишда пул ўрнига мулкни гаровга қўйса бўладими?

Фото: «taxiby.ru»

Аввал хабар берганимиздек, АТ «Алоқабанк» томонидан автомобилларни харид қилиш учун «Автокредит» истеъмол кредити жорий қилинган эди. Сайтимизда кредитни расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати ҳақида ҳам хабар берган эдик.

Таҳририятимизга автокредит масаласи юзасидан фуқаролардан саволлар келиб тушмоқда. Жумладан, автомашина суммасининг 30 фоизи миқдорида омонат гарови борасида саволлар кўпайгани боис унга аниқлик киритишни лозим топдик.

Биз ушбу саволга жавоб олиш учун АТ «Алоқабанк» мутасадди ходимига мурожаат қилдик.

Унинг айтишича, автомашина суммасининг 30 фоизи миқдорида омонат гарови нақд пул кўринишида, пластик орқали ёки пул кўчириш йўли билан амалга оширилади. Гаров сифатида мулк қўйилиши мумкин эмас.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг