Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ахборот маҳсулотларини ёшга оид таснифлаш бўйича экспертлар аккредитацияси эълон қилинди

Ахборот маҳсулотларини ёшга оид таснифлаш бўйича экспертлар аккредитацияси эълон қилинди

2018 йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”даги қарори қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ахборот маҳсулотини экспертизадан ўтказиш ва ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини аниқлаш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланган.

ЎзМАА “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан келиб чиқиб, ёшга оид таснифлаш соҳасидаги экспертларни аккредитациядан ўтказишга аризалар қабули бошланганлигини эълон қилади.

Аккредитациядан ўтиш мақсадида мурожаат қилувчи жисмоний шахслар олий маълумотга, махсус билимга, жумладан, педагогика, ёш психологияси, ёш физиологияси, болалар психиатрияси соҳаларига оид билимларга эга бўлиши лозим.

Аккредитациядан ўтиш мақсадида мурожаат қилувчи юридик шахслар ўз штатларида жисмоний шахсларга нисбатан қўйиладиган талабларга жавоб берадиган камида уч нафар мутахассисга ёки улар билан шартномавий муносабатларга эга бўлиши талаб қилинади.

Мурожаат қилувчилар юқорида кўрсатилган талабларга мос келганда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан уларга болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот маҳсулотларининг эксперти ёки эксперт ташкилоти сифатида ёшга оид таснифлаш ва экспертизадан ўтказиш ҳуқуқини берувчи аккредитация аттестати тақдим қилинади.

Аризага аризачининг экспертларга ва эксперт ташкилотларига қўйиладиган талабларга мослигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- экспертнинг тегишли соҳа бўйича олий маълумоти тўғрисида дипоми нусхаси;

- мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасининг нусхаси.

Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар ЎзМААга аризачи томонидан бевосита, почта орқали жўнатиш йўли билан ёки Интернет тармоғидаги “Ягона интерактив давлат хизматлари портали” давлат тизими ёки Агентликнинг расмий электрон info@api.uz ёки litsenz@api.uz почталарига электрон шаклда тақдим этилади.

Аккредитациядан ўтиш учун тўлов ундирилмайди.

Аризалар ҳужжатлар қабул қилинганида 30 иш куни мобайнида Эксперт комиссияси томонидан белгиланган талабларга мослиги текширилади ҳамда тақдим қилинган ҳужжатлар ва суҳбат натижалари асосида аккредитация қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг