Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ахборот соҳасида нималар ўзгарди? Журналист ва блогерлар баҳоси (видео)

Ахборот соҳасида нималар ўзгарди? Журналист ва блогерлар баҳоси (видео)

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Ўзбекистондаги энг оммабоп электрон оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, журналистлар ҳамда ижтимоий тармоқларда кўплаб кузатувчиларга эга блогерлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Мини-интервюларда улар оммавий ахборот воситалари фаолияти соҳасидаги ўзгаришлар ва сўз эркинлигига эришиш учун яна нима қилиш кераклиги ҳақидаги саволларга жавоб қайтардилар.

“Anhor.uz” сайти бош муҳаррири Лола Исломова, “Газета.uz” сайти раҳбари Азамат Атажонов, “Daryo.uz” сайти раҳбари Умид Аъламов, “Qalampir.uz” сайти раҳбари Қамариддин Шайхов, “Podrobno.uz” сайти бош муҳаррири Андрей Тешаев, блогерлар Никита Макаренко, Қобил Хидиров, Муҳрим Аъзамхўжаев, Хушнудбек Худойбердиев ва Али Қаҳҳоров  ЎзМАА (Матбуот ва ахборот агентлиги) ва АОКА ўртасидаги асосий фарқларни келтирар экан, бир овоздан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, аслида, журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўрнига уларни жазолаш ва назорат қилувчи орган бўлганини таъкидлашди. Янги Агентлик фаолияти туфайли журналистлар оммавий ахборот воситалари ходимларининг манфаатларини ҳимоя қилишга ва қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган давлат тузилмаси пайдо бўлганини ҳис қилдилар. Шу билан бирга, маълумотлар олиш анча осонлашгани ва журналистларнинг мақоми сезиларли даражада ошгани ҳам айни ҳақиқат.

Агентликда ўтказилаётган матбуот анжуманлар ва брифинглар ахборот олиш ишини янада соддалаштирмоқда ва осонлаштирмоқда. Бу давлат органлари ҳамда ОАВ ўртасидаги ўзаро мулоқот ва ҳамкорликнинг пайдо бўлишида ҳам жуда муҳим.

Шу билан бирга, Агентлик томонидан амалга оширилиши лозим бўлган долзарб масалалар ҳам журналистлар эътиборидан четда эмас. Блогер Никита Макаренко таъкидлаганидек, ўтказилаётган матбуот анжуманлари ва брифинглар бошқа тилларга синхрон таржима қилиниши зарур. “Агар улар инглиз тилига ҳам синхрон таржима қилинадиган бўлса, унда ушбу матбуот конференцияларида кўплаб аккредитациядан ўтган хорижий журналистлар ҳам иштирок этиб, мамлакатимиз ҳақида холисона ёзишлари мумкин”, — дея таъкидлайди Макаренко.

Агентлик ўз фаолияти давомида кўплаб илгари кириш имкони бўлган хорижий ресурсларга қўйилган тўсиқлар ва чекловларни олиб ташлади. Азамат Атажонов, Қобил Хидиров ва бошқа журналистлар ушбу масалада ўзларининг холис муносабатларини билдирдилар. Журналист Қамариддин Шайховнинг фикрига кўра, Агентлик ўтказаётган матбуот анжуманларида журналистлар учун тенг шароит яритилишига эришилди. Ахборотлар барча учун тенг шароитда тақдим этилмоқда.

Блогер Али Қаҳҳоров эса Агентлик ижтимоий ҳимояга муҳтож ва айниқса, кўриш имконияти чекланган болалар учун яратаётган шароит ҳамда лойиҳаларни тилга олди. Лола Исломова эса журналистлар ҳар томонлама ҳимояланган ва ўзларини янада ишончли ҳис этишлари муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

“Davletovuz” канали асосчиси Қобил Хидиров соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш зарурлигини қайд этган бўлса, Хушнудбек Худойбердиев Агентлик блогер ва журналистлар блогерларнинг ички қўрқув ва цензураларини енгиб ўтишига ёрдам бериши кераклигини таъкидлади.

Блогер Муҳрим Аъзамхўжаев эса янги ахборот ресруслари ҳамда мавжуд Интернет нашрларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш керак эканлигини, бу йўналишда (балки) грандлар ажратиш мақсадга мувофиқ бўлишини қайд этди. “Qalampir.uz” раҳбари Қамариддин Шайховнинг фикрига кўра, журналистлар учун ID карта заруратини тилга олди.

Журналист ва блогерларнинг АОКА фаолияти ҳақида фикр билдиришда давом этмоқдалар. Бу мулоҳазалар билан агентликнинг Телеграмдаги расмий каналида танишиб бориш имкониятига эгасиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг