Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Айрим махфий хариталардан фойдаланишга рухсат берувчи қарор қабул қилинди

Айрим махфий хариталардан фойдаланишга рухсат берувчи қарор қабул қилинди

Ҳукумат қарори билан Картография ва геодезия материалларининг (маълумотларининг) чекловчи грифларини белгилаш, фойдаланиш учун очиқ бўлган хариталарни яратиш, махфий картография ва геодезия материалларини бериш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби ҳамда геодезия ва картография соҳасидаги давлат сирларининг сақланишини таъминлаш бўйича рухсат бериш тартиботлари тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда  «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.

Қарорга мувофиқ:

- 1984 йилги умумжаҳон геодезия координаталари тизимига (WGS-84) боғланган ва белгиланган тартибда назорат кўригидан ўтказилган ҳар қандай рухсат этилган аэрокосмик суратлардан фойдаланишга;
- 1942 йилги давлат координаталар тизимида географик объектлар координаталарини аниқлашга чекловлар олиб ташланди (тоифалаштирилган объектлар ва геодезия пунктлари бундан мустасно).

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, геодезия ва картография соҳасидаги давлат сирларининг сақланишини таъминлаш мақсадида қуйидаги рухсат бериш тартиботлари белгиланади:

- геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш;
- махфий картография материалларини кўпайтиришга рухсат бериш;
- махфий картография ва геодезия материалларини (маълумотларини) беришга рухсат этиш;
- Ўзбекистон ҳудудида картография материалларини нашр қилиш ва/ёки тарқатишга рухсат бериш;
- аэросуратга олиш ишларини бажаришга рухсат бериш;
- аэросуратга олиш ва космик суратга олиш материалларини назорат кўригидан ўтказиш.

Шунингдек, низом билан фойдаланиш учун очиқ бўлган хариталарни яратишга бўлган талаблар белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг