Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Айрим судларга судьялар тайинланди

Айрим судларга судьялар тайинланди

Судьялар олий кенгашининг бугун бўлиб йиғилишида айрим судларга судьялар тайинланди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар берди. 

Кенгаш қарори кўра:

Абдурахманов Алишер Абдурашидович – ваколат муддати даврига Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти Асака туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Каримов Аброрбек Азимович – ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод этилди.

Атамуратов Дилмурод Хаитбаевич – ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди.

Жўраев Мухаммади Мухитдинович – ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Раҳмонов Азиз Темирович – ваколат муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Бобоев Бурҳон Бўриевич – ваколат муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди.

Чориев Фазлиддин Худойбердиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг