Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Азим Ахмедхаджаев АКТ вазири лавозимидан озод этилди

Азим Ахмедхаджаев АКТ вазири лавозимидан озод этилди

Фото: «Mitc.uz»

Азим Ахмедхаджаев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

«Рақамли иқтисодиёт Ўзбекистон тараққиётининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Уни амалга ошириш соҳасидаги ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантириш бўйича янги блок ташкил қилмоқда. Давлатимиз раҳбари фармони билан ушбу блокни Азим Ахмедхаджаев бошқаради», дейилади вазирлик ахборотида.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири этиб, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори вазифасида ишлаб келган Шуҳрат Содиқов тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг