Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Баҳодир Жалолов америкалик боксчини нокаутга учратди

Баҳодир Жалолов америкалик боксчини нокаутга учратди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов бугун профессионал боксдаги бешинчи жангини ўтказди. АҚШнинг Калифорния штатида кечган баҳсда вакилимиз ўз устунлигини намойиш қилиб, якунда ғалабани тантана қилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Америкалик Уилли Харвейга қарши рингга кўтарилган Баҳодир жанг тўлиқ якунига етмасдан рақибини нокаутга учратди. Таъкидлаш жоиз, жанг санасига бир неча кун қолганда рақиб ўзгарган эди. 

Шу тариқа Жалолов ўзининг бешинчи жангини ҳам муддатидан аввал якунлаб, супер оғир вазн тоифасининг рейтингида янада юқори поғонага кўтариладиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг