Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туманлараро патрул-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилади — президент фармони

Туманлараро патрул-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилади — президент фармони

Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқлангани хабар қилинганди.

Концепцияга кўра, 2022 йил 1 мартгача камида биттадан туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилади.

Фармон билан шунингдек, 2022–2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.

Стратегияга кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:

  • йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузувчиларга транспортни бошқариш ҳуқуқидан узоқ муддатга маҳрум қилишга оид жиноий жавобгарлик киритилади;
  • ҳар 5 та маҳалла учун битта маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани намунавий лойиҳа асосида ташкил этилади;
  • «Жиноят ўчоқлари» бўлган ҳудудларда тунги вақтда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларидан иборат автопатруль, отлиқ ва пиёда патрулларнинг узлуксиз фаолияти йўлга қўйилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг