Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барибир тўлайсан»: МИБ тадбикорга 922.000 АҚШ доллари ундириб берди

«Барибир тўлайсан»: МИБ тадбикорга 922.000 АҚШ доллари ундириб берди

Тошкент туманлараро иқтисодий судида (2018 йил 29 ноябрь) «Enter Engineering Pte.Ltd.» компанияси ва «АВ Engineering» МЧЖ ўртасида яхшигина «жанг» бўлиб ўтганди. Пировардида, «АВ Engineering»  МЧЖнинг қўли баланд келиб, унинг фойдасига «Enter Engineering Pte.Ltd.» компаниясидан 922.136,5 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 68.333.127,26 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

«Қарор ижроси билан гўзал» деган, охори тўкилса-да, аҳамияти йўқолмайдиган гап борки, ҳақиқий ғурбат суд ҳужжати Мажбурий ижро бюросига тушгандан кейин бошланади.

Алқисса, тегишли ҳужжат МИБнинг Юнусобод туман бўлимига тушиб, ижро очилди. Аввалига «Enter Engineering Pte.Ltd.» компаниясига муҳлат берилди: қарзингизни ихтиёрий тарзда тўласангиз — олам гулистон, сизнинг қулоғингиз тинчиса, бизнинг оёғимиз ором олади.

Йўқ, берилган муҳлат жараёнида мажбурият ихтиёрий равишда бажарилмади. Сўнг қарздорга нисбатан қарздор ҳисобидан 155 млн. сўм ижро йиғими ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек,компаниянинг ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси ва банд солиш тўғрисида ҳаракатлар амалга оширилди. Хуллас, суд ҳужжати тўла ижро этилди. Суд қарори бор экан, унда кўрсатилган сумма ундирилмай қўйилмайди-да.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг