Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона» ўйинчилари алданганидан хафа

«Барселона» ўйинчилари алданганидан хафа

Фото: Juan Manuel Serrano

«Lenta.ru»нинг хабар беришича, «Барселона» ўйинчилари «Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар трансфери амалга ошмагани учун ўзларини алдангандек ҳис қилишмоқда.

Манбага кўра, ўйинчиларнинг аксар қисми, айниқса, жамоа етакчилари «Камп Ноу»га тўпурарнинг шубҳасиз қайтишини хоҳлашганди. Улар «Барселона» раҳбариятидан Неймарни харид қилиш учун барча имкониятларни ишга солишни сўрашганди. Бироқ трансфер барибир амалга ошмади. Футболчиларнинг фикрича, жамоа ПСЖ билан музокаралардан манфаатдор бўлмаган. «Барселона» босслари шунчаки ўз ўйинчиларини хурсанд қилиш учун французларга таклиф юборган.

3 сентябрь куни тарқалган хабарга кўра, каталон клуби президенти Хосеп Бартомеу ПСЖ Неймар учун 150 миллион евро билан яна уч нафар «Барселона» футболчисини талаб қилганини эшитгач, ҳайқириб юборди: «Бари тугади. Жаҳон футболига кулги бўлишни истамаймиз!»

Натижада Неймар ўз ўрнида қоладиган бўлди.

Ўтган мавсумда бразилиялик тўпурар француз жамоаси учун 28 та ўйинда 23 та гол муаллифига айланди. У 2017 йилдан бериб ПСЖ шафарини ҳимоя қилиб келмоқда. Неймар бу жамоага жаҳон футболи учун рекорд ҳисобланган 222 миллион еврога тушган.

Неймар «Барселона»да 2013 — 2017 йилларда тўп сурган. Кўк-анорранглилар таркибида у тўққизта мукофотни қўлга киритган. Неймар икки бор Испания чемпиони, бир мартадан Чемпионлар лигаси ва УЕФА суперкубогини қўлга киритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг