Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона» учун нохуш хабар: у «Реал»га ўтмоқчи...

«Барселона» учун нохуш хабар: у «Реал»га ўтмоқчи...

фото:Nación Deportes

Норвегиялик юлдуз агенти Мино Райоладан мадридликлар билан музокара бошлашни сўраган.

«Клуб кейинги мавсум учун ҳозир қарор чиқаришим кераклигини айтиб, менга босим ўтказмоқда. Мен шунчаки футбол ўйнашни хоҳлайман. Эҳтимол, бу тез орада қарор чиқаришим кераклигини англатар. Аввал бу ҳақида умуман гапирмаганман, чунки клубни ҳурмат қиламан», — дейди Эрлинг Ҳоланд.

Дортмунд клуби директорлар кенгаши раиси Ханс-Йоахим Ватцке норвегиялик ҳужумчининг сўзларига муносабат билдирди: «Эрлинг — мустақил қарор чиқаришга ҳақли шахс. У билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Албатта, клубнинг вазият борасида ўз қараши бор. Унинг жамоадаги келажагига ойдинлик киритиб олишини май ойининг сўнгига қадар кута олмаймиз».

«Ҳоланд кучли жамоа билан шартнома имзоламоқчи. Уни «Реал»да Килиан Мбаппе билан бўладиган рақобат қўрқитмаяпти. Эрлинг франциялик футболчи билан тандемда ўйнашга рози», — дейилади «AS» хабарида

Ҳоландга «Барселона» ва «Ман Сити» ҳам даъвогарлик қилмоқда. Каталонларда молиявий қийинчиликлар бу трансферга тўсқинлик қилса, «Сити»га Ҳоланднинг АПЛга боришни истамаётгани ҳалал бермоқда. «Барселона» президенти Хуан Лапорта норвегни Мадридга ўтмаслиги учун қўлидан келганини қилишини таъкидлаганди.

Агар Ҳоланд Мадридга кўчиб ўтса, Винисиус-Ҳоланд-Мбаппе триоси юзага келиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг