Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Байрам тадбирлари, Наврўз таътили, интернет тезлиги, саводсиз нотариуслар, «Титаник»ни чўктирган стюардесса, Уругвай билан ўртоқлик, яна бир аччиқ ҳақиқат ва бошқа хабарлар

Байрам тадбирлари, Наврўз таътили, интернет тезлиги, саводсиз нотариуслар, «Титаник»ни чўктирган стюардесса, Уругвай билан ўртоқлик, яна бир аччиқ ҳақиқат ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 8 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Эксклюзив видео: «Муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз»

«Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидоийлиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир. Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат...

Фото. Шавкат Мирзиёев иштирокида байрам тадбири

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, мамлакатимиз хотин-қизларини байрам билан табриклади.

Тожикистонга тарихий ташриф. Тайёргарлик қандай? (видео)

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 9-10 март кунлари Тожикистон Республикасига давлат ташрифини амалга оширади. Илк давлат ташрифи якунлари бўйича 20 дан ортиқ давлатлараро ва ҳукуматлараро келишувлар имзоланиши кўзда тутилмоқда.

Президент матбуот котиби Тожикистонда имзоланадиган битимлар ҳақида айтди

Шунингдек, ташриф доирасида ўтказиладиган бизнес-форум ва Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасида умумий қиймати 140 миллион доллардан зиёд бўлган тижорат шартномалари имзоланиши келишилган.

Жамият

ЙПХ ходимларидан аёл ҳайдовчиларга кутилмаган совға (видео)

Бугун, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни Ўзбекистонда кенг нишонланмоқда. Шу мақсадда Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ ходимлари аёл ҳайдовчиларга шоколад совға қилиб, байрам билан табрикламоқда.

Баҳор келди. Ҳолсизлик бошланди. Бу пайтда қандай овқатланиш зарур?

Баҳор келиши билан пайдо бўладиган муаммолардан бири гиповитаминоздир. Баҳор фаслида витамин етишмаслигининг олдини олиш ва тўғри овқатланишга ўтиш учун нима қилиш керак? Бизнинг мақоламиз шулар ҳақида.

Ўзбекистон ҳарбийларидан ўзига хос байрамона акция (фоторепортаж)

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси курсантлари, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри жамоалари билан биргаликда пойтахтимиздаги бир неча савдо марказларида бўлиб, бу ердаги аёларни 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан ўзгача услубда табриклашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Xabar.uz»дан ажойиб байрам совғаси (видео)

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда ажойиб совға тайёрлади. Қуйида уни томоша қилишингиз мумкин.

Ўзбекистонда қурол сотиб олишга рухсатнома шартми?

Сессияда «Пневматик қурол сотиб олиш, олиб юриш ва сақлаш учун рухсатнома шартми?» деган саволга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник Дониёр Тешабоев қуйидагича жавоб берди.

Наврўз байрамида мактаб ўқувчиларига неча кун таътил берилади?

Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 март куни IV чоракнинг биринчи куни ҳисобланади.

Ҳодиса

Маст курсдоши дўппослаган қаршилик талаба шифохонада вафот этди

Натижада А.Султонов касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. А.Нарзуллаев қўлга олинган.

Маданият

Самарқандда Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали ўрнатилди

Ҳайкал пойига вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан гуллар қўйилди. Талаба ва ўқувчи-ёшлар икки буюк аллома ижодидан намуналар ўқиди.

Технология

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда ўз ўрнини яхшилади

«Speedtest.net» интернет сервиси анъанавий «Speedtest Global Index» рейтингини эълон қилди.

Спорт

Ўзбекистон ўз тарихида биринчи бор Уругвай термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Шу йилнинг 7 июнь куни ЖЧ-2018 нинг яна бир иштирокчиси Уругвай терма жамоаси Ўзбекистонга қарши майдонга тушади.

«Насаф» аъзолари Қатардаги халқаро мусобақада иштирок этишади

Мазкур мусобақада 2000, 2001 ва 2003 йилда таваллуд топган ёш футболчилар иштирок этишади. Ўзбекистондан мазкур мусобақада Қаршининг «Насаф» клуби академияси вакиллари иштирок этишади.

Дунё

«Emirates» авиакомпанияси самолёт экипажи фақат аёллардан иборат биринчи рейсни амалга оширди

«Emirates» авиакомпанияси хизматчиларининг 40 фоизи аёллардир, уларнинг кўпчилиги стюардессалик қилади.

Украинага Россиядан 18 та китобни олиб кириш тақиқланди

Давлат телерадиоқўмитаси ушбу нашрларнинг мазмуни Украинанинг мустақиллигини тугатиш, зўравонликни тарғиб қилиш, миллатлараро, ирқий ва диний адоватни қўзғашга қаратилган деб таъкидлайди.

Флоридада ўқитувчиларга қурол олиб юришга рухсат берувчи қонун қабул қилинди

Ўқитувчилар ва мактабда ишлайдиган бошқа кишилар қурол олиб юришига рухсат берувчи қонун лойиҳасини Вакиллар палатаси 67 овоз билан қабул қилди.

Аргентинанинг энг сўнгги диктатори 90 ёшида вафот этди

Аргентина ҳарбий хунтасининг охирги бошлиғи Рейналдо Биньоне 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 7 март куни «Todo Noticias» телеканалига асосланиб ТАСС хабар бермоқда.

«Coca-Cola» тарихда илк бор алкоголли ичимлик ишлаб чиқаради

Ичимлик Японияда ишлаб чиқарилади, алкогол даражаси уч даражадан саккиз даражагача бўлади. Маҳсулотнинг асосий истеъмолчиси аёллар бўлиши кутилмоқда.

Тавсия қиламиз

Алихонтўра Соғуний қай тарзда ўғирлаб кетилган эди?

Совет Иттифоқининг шундай биқинида вужудга келган, кўпгина мамлакатлар тан олиши муқаррар бўлиб қолган Шарқий Туркистон аталмиш мусулмон давлати қонхўр Сталинни даҳшатга солган эди. Шу сабабдан Сталиннинг фосиқларча тузган режаси ва большевистик руҳда амалга оширилган сиёсий найранг оқибатида Алихонтўра 1946 йил 28 июнда Ғулжа шаҳридан ўғринча Тошкентга келтирилади.

Яна миллий авиакомпания. Маълумот олиш машаққати

Яхши биламиз, Наврўз байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 5 кун дам олиш имконига эга бўлди. Бундан мақсад: халқимиз байрамни муносиб қаршилаши, яшариш ва янгиланиш фаслида яқинлари ҳолидан хабар олиб, тарихий қадамжолар, зиёратгоҳларни зиёрат қилиши, оилавий саёҳатга чиқиши учун шароит яратишдир.

«Шумқадам» аёл: иккита «Титаник»ни чўктирган стюардесса

Машҳур «Титаник» кемасининг фожиали тақдири барчамизга маълум. У ўзининг илк рейсидаёқ ҳалокатга учраган ва уммон қаърига ғарқ бўлган. Лекин «Титаник»нинг иккита «ака-ука»си бўлганини ҳамма ҳам билавермайди. Энг қизиғи, ушбу кемаларнинг ҳам тақдири аянчли якунланган. Шунингдек, ҳар учала кеманинг шум тақдирига бир аёл кишининг боғлиқлигидан-да кўпчилик бехабар.

Аччиқ, аммо очиқ ҳақиқат...

Чор ҳукмдорлари мулкимизни тамомила қўлга олишди. Матбуот, газета журнал деган гаплар пайдо бўлди. Маҳаллий тилда илк бор чиққан «Туркистон вилоятининг газети»да «импаратўр ҳазрати олийлари», «гинирол-губирнатўр зоти олийлари»га бағишланган саҳифа-саҳифа мақолалар чоп этилди. Аммо Оқподшонинг тахти ҳам омонат экан. Юртимиз узра Инқилоб қуёши порлади...

Аслидан кўра «улюги» қиммат ёки хўжалик пахтасининг нархи нега осмонда?

Келин сарпосида янги кўрпа-ёстиқлар, кўрпачалар бўлиши ўзбекона қадриятлардан бири. Дарвоқе, яп-янги, оҳори тўкилмаган кўрпачалар солинган меҳмонхоналарнинг файзи-таровати ўзгача бўлиши барчага маълум. Шу боисдан тўйга тайёргарлик жараёнида хўжалик пахтаси учун сарфланадиган харажатлар ҳам бор. Айни кунда ушбу маҳсулот нархларининг кескин ошгани ёки бозор расталаридан йўқолиб қолгани кўпчиликни ўйлантириб қўйди.

Саводсизликка ундаётган луғат-маълумотнома (фото)

Ўзи бу карточкалар тафаккурни чархлашга мўлжалланганми ёки инглиз тили мутахассисларининг билимларини синовдан ўтказиш учун мўлжалланганми, билмадиму, лекин луғат-маълумотнинг энг охирги саҳифасида бу мактабгача ёшда бўлган болалар ва бошланғич синф ўқувчиларига мўлжаллангани ёзилган экан.

Сиз қачон дарс ўтасиз, муаллим?!

Кеча эшитган бир хабаримдан кейин бизда таълим тизими ҳали-бери ўнгланмаслигига ишонч ҳосил қилдим. Ҳозир илмий фаолиятимни чет элда амалга ошираётган бўлсам-да, ўзим ишлаган университетдаги ҳамкасбларим ва талабаларим билан доим хабарлашиб тураман. Қадрдон университетимга оид ҳар бир хабар мен учун жуда муҳим.

Нотариусларга аввало савод керак!

Фуқаролар билан ишлашда ҳанузгача қўпол муомалада бўлиш, уларни сарсон қилиш, кўрсатилган хизматлар учун ортиқча пул маблағларининг ундирилиши ҳолатлари мавжуд. Бундай камчиликларга йўл қўйганлиги учун 229 нафар нотариат ходимига нисбатан кескин чоралар кўрилган. Айримлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг