Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Беларусь энди «Белая Россия» эмас

Беларусь энди «Белая Россия» эмас

Фото: «Stixi.ru»

Швеция ташқи ишлар вазирлигига Беларусь ҳақида гап кетганида фақат шу сўзни ишлатиш тавсия қилинди. Шу пайтгача Швецияда Беларусни «Белая Россия» деб атаб келишган.

Швеция ташқи ишлар вазири Анн Линде бугун, 25 ноябрь куни Минскка расмий ташриф билан келганидан сўнг шу ўзгаришларга қўл урилди.

ТИВ раҳбари твиттерда ёзишича, ушбу қарор ортида «миллий ўзига хослик ва мамлакат суверенитетини»ни кўрсатиш истаги ётибди.

Беларусь номи билан боғлиқ чалкашликлар Литвада ҳам бор эди: улар қўшниларини «Балторусия» деб аташарди. Мамлакатни тўғри номлаш борасидаги баҳслар интернетда ҳам тўхтагани йўқ: «Белоруссия» номи эскиргани айтилмоқда, Беларусь эса узил-кесил «а» ҳарфи билан ёзилиши таъкидланмоқда (Белорусь эмас!).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг