Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беларусда интернетдаги анонимлик тақиқланди

Беларусда интернетдаги анонимлик тақиқланди

Фото: «Flickr»

Беларусда 2018 йилнинг 1 декабридан янги қонун кучга киради, унга кўра, сайтлардаги янгиликларга муносабат билдиришни истаган фойдаланувчилардан администраторлар уларнинг телефон рақамларини талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда «TUT.BY» портали хабар берди.

— Кимдир шарҳ қолдирмоқчи бўлса, яъни ўз хабарини у ёки бу интернет-ресурсга жойлаштиришни истаса, ўз телефон рақамини бериши керак. Шунда унга махсус код келади, — деди Беларусь ахборот вазири Александр Карлюкевич.

Янги тартига биноан, интернет-ресурлар, ўз хоҳишига қараб, фойдаланувчидан фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, электрон почта манзили, хабарни жойлаш вақти, унинг абонентлик қурилмалари идентификацион маълумотлари (МАС-адрес, ички ва ташқи IP-адреслар)ни сўраб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг