Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беларусда украиналик футболчилар автоҳалокатга учради

Беларусда украиналик футболчилар автоҳалокатга учради

Фото:«Gaibrest.by»

Беларусда украиналик футболчи болалар жойлашган автобус ҳалокатга учради. Бу ҳақда Украина консуллиги вакили Василий Кирилич «Twitter»даги саҳифасида маълум қилган.

«Беларусдаги йўл ҳалокатида украиналиклар жароҳат олди. Консул воқеа жойида маҳаллий ҳокимият вакиллари билан биргаликда зарур чораларни кўрмоқда», — дея ёзган Кирилич.

Маълум бўлишича, болалардан бири вафот этган, олтитаси эса оғир жароҳат олиб, шифохонага етказилган.

Беларус соғлиқни сақлаш вазири Валерий Малешко вазият тўлиқ назоратда экани ва жароҳатланганларга малакали шифокорлар ғамхўрлик қилаётганини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг