Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Беларусь юқори технологиялар парки раҳбари Тошкентдаги «IT-Park» меҳмони бўлди

Беларусь юқори технологиялар парки раҳбари Тошкентдаги «IT-Park» меҳмони бўлди

Фото: «it-park.uz»

Кеча, 10 сентябрь куни Тошкентдаги «IT-Park» директори Фарҳод Ибрагимовнинг Беларусь юқори технологиялар парки (ЮТП) раҳбари Всеволод Янчевский билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда «IT-Park» ва ЮТПнинг етакчи мутахассислари иштирок этишди.

Фото: «it-park.uz»

Учрашув давомида «IT-Park» ва ЮТП ўртасидаги ҳамкорликнинг потенциал имкониятлари, ушбу соҳани янада ривожлантириш учун IT-секторида венчур молиялаштириш масаласини давлат даражасига кўтариш аҳамияти, шунингдек, мамлакатларнинг IT-салоҳиятини оширишда таълимнинг роли муҳокама қилинди.

Всеволод Янчевский Беларусь Республикасида IT-соҳасини ривожлантириш тажрибаси, хусусан, ЮТП мисолида муаммолар ва уларни ҳал қилиш усуллари билан ўртоқлашди. Томонлар Ўзбекистоннинг АКТ бозорига қизиқишни ошириш зарурлиги тўғрисида фикр алмашдилар.

Фото: «it-park.uz»

Учрашув якунида «IT-Park» ва унинг ҳуқуқий ҳамкори бўлмиш «Алейников и Партнеры» ЮТП фирмаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

«Алейников и Партнеры» юридик фирмаси юқори технологиялар паркида Беларусь Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш тўғрисида»ги фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатчиси бўлиб, у шунингдек, криптовалюталар, крипто биржалар, ICO, ақлли шартномалар соҳасини ҳар томонлама ҳуқуқий тартибга солиш ишларини ҳам амалга оширади.

Фото: «it-park.uz»

Эслатиб ўтамиз, Беларусь юқори технологиялар парки 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 563 та компания ЮТП резиденти ҳисобланади. 2018 йилда ЮТП резидентларининг умумий ишлаб чиқариш ҳажми 1,54 млрд. долларни ташкил этган, ички бозор учун эса резидентлар 143 млн. доллар миқдоридаги IT-ғояларни ишлаб чиқиб, жорий қилишган. Экспорт ҳажми – 1,41 миллиард долларни ташкил этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг