Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беморлар сони вилоятлар кесимида маълум қилинди

Беморлар сони вилоятлар кесимида маълум қилинди

Фото: ria.ru

Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони 390 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 188 нафари эркак, 202 нафари аёллардир. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Ёш жиҳатдан:

0-9 ёшгача – 10 нафар (2,6%);

10-19 ёшгача – 15 нафар (3,8%);

20-29 ёшгача – 59 нафар (15,1%);

30-39 ёшгача – 111 нафар (28,5%);

40-49 ёшгача – 123 нафар (31,5%);

50-59 ёшгача – 48 нафар (12,3%);

60-69 ёшгача – 17 (4,4%);

70-79 ёшгача – 6 (1,5%);

80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,3%)ни ташкил этмоқда.

Айни пайтда Тошкент шаҳрида 170 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор даволанмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 2, Андижон вилоятида 61, Бухоро вилоятида 19, Наманган вилоятида 48, Фарғона вилоятида 64, Хоразм вилоятида 18, Қашқадарё вилоятида 6 ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор ҳудуддаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда. Беморларга тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.

Беморларнинг 31 нафарида пневмония кузатилмоқда. 9 нафарининг аҳволи оғир, ундан 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир деб баҳоланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг