Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Берлинда аҳоли Иккинчи жаҳон уруши бомбалари туфайли эвакуация қилинмоқда

Берлинда аҳоли Иккинчи жаҳон уруши бомбалари туфайли эвакуация қилинмоқда

Фото:«Toberlin.ru»

Берлинда аҳоли Иккинчи жаҳон уруши бомбалари туфайли эвакуация қилинмоқда. Маълумотларга кўра, ўн мингдан кўпроқ одам ўз уйини тарк этиши керак.

Эвакуация Берлинда уруш давридаги Британия авиабомбалари топилгани сабабли амалга оширилаётгани маълум қилинган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

500 килограммлик авиабомба Берлин марказий темирйўл вокзали атрофида қурилиш ишлари ўтказилаётганда топилган. Шу сабабли мазкур бинодан 800 метр радиусда жойлашган бинолардан 10 минг нафар одам кўчирилмоқда.

Статистикага кўра уруш даврида Германияга ташланган 2 миллиондан ортиқ ҳар хил бомбалардан 20 фоизи портламай қолган. Ҳалигача бинолар ва йўллар қурилишида портламай қолган бомбалар топилиб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг