Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Берунийда чолни алдаган «светчи»нинг сири фош бўлди

Берунийда чолни алдаган «светчи»нинг сири фош бўлди

Беруний туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ю.Матёқубов Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.

Фуқаро мурожаатида, жумладан, шундай дейилади: «Етмиш ёшдаман. Хонадонимга электр ҳисоблагич ўрнатиш ва унинг ҳужжатларини расмийлаштириш учун У. исмли ходимга 2015 йилда 500 000 сўм нақд пул берган эдим. Шу кунгача ҳисоблагич хонадонимга ўрнатилмади. «Светчи» ҳам менга ҳеч қандай чек ёки квитанция бергани йўқ.

Яқинда ҳужжатларим шу кунга қадар расмийлаштирилмаганини билиб қолдим. Унга ё ҳужжатларни бер ё пулни қайтар десам, ҳисоб рақамингизга туширганман, деб айтди. Шу масалага ойдинлик киритсангиз...»

Ушбу мурожаат асосида жамият томонидан ўрганиш олиб борилди. Маълум бўлишича, на ҳисоблагич тайёр бўлган, ва унинг ҳужжатлари. Уч йилдан буён У. айтган ҳисоб рақамга пул ҳам ташланмаган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида Беруний туман электр тармоқлари корхонаси ходими У.дан тушунтириш хати олинди. У олган пулларини қайтариб берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг