Беш кунда сотилган авторақамлар қиймати 4,1 миллиард сўмдан ошди
Ўзбекистон товар-хомашё биржаси ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 23 — 27 апрель кунлари биржада онлайн аукцион орқали 149 та автомобиль рақамлари сотилди. Улардан 132 тасини жисмоний шахслар, 17 тасини юридик шахслар харид қилган. 5 кун ичида онлайн аукцион орқали сотилган авторақамларнинг қиймати 4,1 миллиард сўмдан ошган.
Савдолар натижасига кўра умумий сотилган авторақамларнинг 87 фоизи олий тоифага мансуб. Шунингдек, авторақамларнинг 6 фоизи 2-тоифага, 7 фоизи 3-тоифага мансубдир. Харидорлар орасида Тошкент шаҳри ва вилояти автомобиль ишқибозлари етакчилик қилмоқда.
Сотилган рақамларнинг 74 фоизи айнан шу ҳудудларга тўғри келади. Кейинги ўринларни Фарғона ҳамда Самарқанд вилояти харидорлари эгаллаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter