Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биометрик паспорт ўрнига ID-карта берилади

Биометрик паспорт ўрнига ID-карта берилади

Фото:«Xabar.uz»

«Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, Республика биометрик паспорт тизими инфратузилмаси негизида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти ўрнига идентификациялаш ID-карталарини бериш тизимини жорий этилади.

Бунда:

- шунга ўхшаш тизимларнинг жорий этилиши ва унинг электрон ҳукумат тизимларига интеграцияси бўйича хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, лойиҳаолди ўрганишни ўтказиш;

- лойиҳани амалга оширишни бошлаш мақсадида техник-лойиҳа ва меъёрий ҳужжатларни, жумладан стандартларни тайёрлаш;

- давлат органларининг технологик инфратузилмасини, жумладан маълумотлар узатиш тармоқлари, аппарат-дастурий таъминот тизимлари ва бошқаларни босқичма-босқич ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

- лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш;

- янги туғилган барча шахсларга ва 16 ёшга тўлмаган шахсларга Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бириктириш, барча жисмоний шахсларга электрон кўринишдаги давлат хизматлари кўрсатиш ва уларни идентификация қилиш учун фарзандларни ота-она маълумотлари билан боғлаш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар — Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИИВ, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг