Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир неча давлат элчилари Бухоро вилояти ҳокими билан учрашди

Бир неча давлат элчилари Бухоро вилояти ҳокими билан учрашди

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги

Бухоро вилоятига Афғонистон ва Эрон Ислом Республикалари ҳамда Ҳиндистон, Қирғизистон, Миср, Озарбайжон, Грузия, Тожикистон, Туркия, Туркманистон Республикалари ва Саудия Арабистони Қироллигидаги Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчилари ташриф буюришди.

Меҳмонларни вилоят ҳокими Ў.Барноев кутиб олди. Бу ҳақда вилоят ахборот хизмати хабар берди.

Вилоят ҳокимлигининг конференциялар залида бўлиб ўтган учрашувда элчилар вилоятнинг туристик салоҳияти, инновацион лойиҳалари билан яқиндан танишишди.

Эслатиб ўтиш керак, Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида ҳамда 2018 йил 11 январдаги ташқи ишлар вазирлиги ходимлари ва хорижий мамлакатлардаги элчилар билан учрашувида мазкур масалага алоҳида тўхталиб ўтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг