Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш низоми тасдиқланди

Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш низоми тасдиқланди

Фото:«Xabar.uz»

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, бир йўла тўланадиган пул мукофотининг миқдори тақдирлаш тўғрисидаги Президент Фармони, қарори ёки Олий Мажлис палаталарининг қарори қонуний кучга кирган пайтдан амалда бўлган БҲМдан келиб чиқиб ҳисобланади.

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган шахслар ойлик иш ҳақи ёки пенсияга қўшимча равишда ҳар ойда БҲМ миқдорида устама ҳақ оладилар.

Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш АТ «Халқ банки»нинг барча филиаллари томонидан амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг