Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповнинг ўрни билинаётганини ҳис қилдим»

Шавкат Мирзиёев: «Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповнинг ўрни билинаётганини ҳис қилдим»

Фото: «President.uz»

Президент «Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари» мавзусидаги халқаро конференция тафсилотларини эсга олиб, «Бу замонавий адабиётимиз учун муҳим босқич бўлди, телевидение орқали кузатдим, қардош халқлар ижодкорлари фикрини тингладим. Бироқ кўнглимнинг туб-тубида Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповнинг ўрни билинаётганини ҳис қилдим», деди.

Президент Шавкат Мирзиёев 10 август куни пойтахтда қурилаётган бир қатор иншоотлар, кўприклар, боғчаю шифохоналар, жумладан, Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига атаб барпо этилаётган кўп қаватли уйлар билан танишган пайтда ижод аҳли билан ҳам суҳбатлашганда шу ҳақда гапириб ўтган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Даврага файз бериб турган академик Наим Каримов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби Иброҳим Ғафуров билан алоҳида меҳр, юксак эътибор ва эҳтиром билан кўришар экан, «Яна бир карра қайтариб айтаман: устозларимиз ёнимизда бўлса, хатоларимиз камроқ бўлади. Олиб бораётган ишларимизда унум ва барака бўлади. Бу сингари инсонларнинг борлиги, сафимизда тургани адабиётимиз учун ҳам, миллатимиз маънавияти учун ҳам бебаҳо ҳодисадир», дея таъкидлади давлат раҳбари.

— Сизлар миллат қонида оқаётган ҳар бир ҳужайрани кўра оладиган, халқ ва Ватан тақдирига энг холис ташхис қўядиган иқтидор соҳибисизлар. Бизнинг вазифамиз сиздек истеъдод эгаларига шарт-шароит, имконият яратиш, сизнинг зиммангиздаги улуғ масъулият эса тарихимиздан бугунимизгача, келажагимизгача ўткир ва одил қалам билан адабиётга муҳрлашдир, халқимиз, хусусан, ёшларимизни адабиёт орқали тарбиялашдир, — деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг