Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ ва Инсон ҳуқуқлари маркази ҳамкорлигида брифинг ташкил этилди (фото)

БМТ ва Инсон ҳуқуқлари маркази  ҳамкорлигида брифинг ташкил этилди (фото)

Фото:«Xabar.uz»

Бугун 23 май куни БМТ ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ҳамкорлигида «БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Универсал даврий ҳисоботи доирасида Ўзбекистон Республикасининг Учинчи миллий маърузасининг кўриб чиқилиши бўйича қўшма брифинг» бўлиб ўтди.

Брифингни Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов очиб берди. Шудан сўнг БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг универсал даврий маълумоти доирасида учинчи миллий миллий маърузаси муҳокама қилинди.

Бундан ташқари тадбирда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер Инсон ҳуқуқлари декларациясининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар тақдимотини намойиш этди.

Брифинг доирасида иштирокчилар – дипломатик корпус вакиллари ва халқаро ташкилотлар инсон хуқуқлари кенгашининг тавсиялари билан таништирилди.

Ўзбекистонда ижтимоий ва иктисодий ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши, тадбиркорлар имкониятларининг кенгайтирилгани, бизнес-Омбудсман ташкил килиниши, аҳоли яшаши, таълим ва соғлиқни сақлаш қамрови кенгайтирилгани БМТ аъзолари томонидан ижобий баҳоланди.

Брифинг якунида БМТ ва Инсон ҳуқуқлари маркази ўртасида қўшма лойиҳа имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг