Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бобоназар 3 ой комада ётди. Ўқувчисини калтаклашда айбланган мураббий суд ҳукмидан норози

Бобоназар 3 ой комада ётди. Ўқувчисини калтаклашда айбланган мураббий суд ҳукмидан норози

Фото: «facebook.com»

Сўнгги вақтларда мактаб ўқувчиларининг ўқитувчилар томонидан калтакланишига оид хабарлар кўпайди. Бундай нохуш ҳодиса Хоразмда ҳам содир бўлгани айтилмоқда.

2018 йил 20 сентябр куни Боғот туманидаги спорт мактаб интернати спорт мураббийи Ж.Рўзметов шу мактаб ўқувчиси Бобоназар Худайназаровни калтаклаган. Бу ҳақда журналист Давлат Назар фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган.

Қайд этилишича, Ж.Рўзметов Ҳазарасп тумани жиноят ишлари бўйича суди раиси А.Аминов раислигида бўлиб ўтган суд жараёнида Ўзбекистон жиноят кодексининг 104-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилган. Унга нисбатан 2 йилу саккиз ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

«Ўз мураббийи томонидан калтакланиб, 3 ой давомида кома ҳолатида ётганидан сўнг ўзига келган 11 ёшли Бобоназар бугунги кунда ҳамон уй шароитида даволанишни давом этмоқда. Унга нисбатан қасддан ҳаёт учун хавфли бўлган шикаст етказишда айбдор деб топилган Ж.Рўзметов ўзига нисбатан чиқарилган суд ҳукмидан норози бўлиб апеляция тартибда шикоят аризаси киритган. Апеляция суди 2019 йил 13 март куни Хоразм вилоят жиноят ишлари суди биносида бўлиб ўтади», деб ёзади Давлат Назар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг