Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Boieng 737 MAХ». Самолётлар ортидан акциялар қуламоқда

«Boieng 737 MAХ». Самолётлар ортидан акциялар қуламоқда

Фото: «Sam Chui»

«Southwest Airlines», «Flydubai», «Lion Air» авиакомпаниялари «Boieng 737 MAХ» самолётларини энг кўп харид қилмоқда. Бу ҳақда «Bloomberg» маълумотлари шоҳидлик беради.

«737»лар компания фаолиятида жуда муҳим ўрин тутади: тушумнинг 30, соф фойданинг 35 фоизини шу самолётлар қоплаяпти. «737» туркумининг тўртинчи авлоди — «Boieng 737 MAХ» самолётлари тижорий буюртмалар учун 2017 йили тақдим этилган бўлиб, 2019 йилнинг январь ҳолатига 5000 та буюртма олинган.

«Boieng 737 MAХ»нинг энг йирик харидорлари

Буюртмаларнинг энг кўпи «737 Max 8»ларга тўғри келмоқда. Бироқ охирги беш ойда шу самолётларнинг иккитаси иштирокида йирик авиаҳалокат рўй берди: шулардан бири икки кун аввал Эфиопия осмонида қулаб тушиб, 157 инсон ҳалок бўлди.

Ушбу фожиалар ортидан «Boieng»нинг айни шу моделларига буюртмалар сони қисқариши кутилмоқда, компания акциялари қиймати эса бозор очилиши арафасидаёқ 9,5 фоизга арзонлашишга улгурди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг