Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бўка тумани солиқ инспекциясига янги раҳбар тайинланди

Бўка тумани солиқ инспекциясига янги раҳбар тайинланди

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Имомов Шуҳратали Тайирович Тошкент вилояти, Бўка тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ш.Имомов 1977 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Солиқ соҳасидаги меҳнат фаолиятини 1999 йилда Тошкент вилояти Зангиота тумани давлат солиқ инспекциясининг Жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими давлат солиқ инспекторлигидан бошлаб, 2008 йилгача мазкур туман солиқ инспекциясида турли лавозимларда ишлаган.

2008-2012 йилларда Давлат солиқ қўмитасининг Режим ва кадрлар билан ишлаш бош бошқармаси давлат солиқ хизмати органларида хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими тезкор ходими сифатида фаолият олиб борган.

2012-2016 йилларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг режим ва кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, 2016-2017 йилларда Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг режим ва кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, 2017 йилдан янги лавозимга тайинлангунга қадар эса Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг